Кеча Каспий бўйидаги Атирай вилоятига келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой янги нефть ва газ манбаларини ишга тушириш учун тайёрланаётган Кашаган ҳавзасига келиб, оборилаётган ишлар билан танишди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Бу ҳавзада 10 миллиард тонна нефт ва 1 триллион кубметрдан кўп газ борлиги прогноз қилинмоқда.
Нефтнинг биринчи тонналари 2012 йилнинг охирида чиқариб олинишга бошлайди. Кейин йилига 50 млн тоннадан нефть олинади.
Шу пайтгача ҳам нефть ва газ сотиш эвазига иқтисоди шиддат билан юксалиб бораётган Қозоғистон кун сайин дунё миқёсидаги супер давлатга айланиб бормоқда.
Гулнора Каримованинг Нью-Йоркдаги мода ҳафталигидан ҳайдалгани ҳақида кеча катта мақола эълон қилган “Вашинтон Таймс” газетаси Ўзбекистонни ўз ўқувчиларига “Қозоғистоннинг жанубидаги давлат” деб таништириши ҳам кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон дунёга танилган Қозоғистоннинг соясида қолиб бўлди, дейди мухбиримиз. Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчи ролини мутлақо йўқотди.
Тўғри, Ўзбекистонда қўшнимизда каби табиий бойликлар йўқ. Аммо, бу аввалдан маълум эди. Ҳақиқий раҳбар шу нарсани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг келажагини ўйлаши керак эди. Бу ҳақда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасида Марказий Осиёлик мухолифатчиларнинг Швецияда рус тилида чиқарилган “Марказий Осиё ва Кавказ” журналидаги мақоласида ёзган эди.
Ўша ерда Абдураҳим Пўлат “ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам, тарихдан ҳаммамизга тегишли бўлган Каспий бўйидаги ҳавзаларни ишлатишга Ўзбекистон шерик бўлиши керак” деган фикрни олға сурган. Аммо на Ислом Каримда на мухолифтчилик қилишни иддао этаётган бошқа лидерчаларда бундай нарсаларни тушунишга етадиган савия йўқ.