13 September 2011
21:33 -
Қоҳирага келган Ражаб Эрдўғон Исроилга уруш очгандек гапирди
Мисрга расмий ташриф билан келган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Қоҳирада Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлаб, шу кунгача ҳеч кўрилмаган ва эшитилмаган даражада кескин сўзлар билан Исроилни танқид қилди.
У “БМТ ва бошқа халқаро доиралар Исроилнинг бир тарафлама қилаётган ишларини рағбатлантириб, инсонлик чегарасидан ўтган ҳаракатларига кўз юмишни давом эттирсалар, қилинаётган жиноятларнинг иштирокчиси сифатида тарихда қолишдан қутилолмайдилар” дебди. Унинг бу сўзлари “Миллиёт” газетасида келтирилган.
У яна шундай деган: “Исроил ҳукумати сиёсатининг тажовускорлиги Исроил халқининг келажагига таҳдид солмоқда. Тинчлик йўлидаги тўсиқ Исроил ҳукуматининг зеҳниётидир. Исрол ҳукумати Исроил халқини гаровга олган... “Мовий Марамара”га уюштирилган ҳужум бўйича халқаро комиссия ҳисоботини кўрдик. Қайта айтаман, бу ҳужжатнинг биз учун ҳеч қандай қиймати йўқ, бўлмайди ҳам... Исроил узр тиламагунча, ўлдирилган шаҳидларимизнинг оилаларига товон тўламагунча ва Ғаззога қарши эълон қилинган блокадани бекор қилмагунча, Турк-Исроил муносабатларининг нормаллашиши ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас”.
Туркия Бош вазири Филистин давлатини 1967 йил чегаралари билан тан олиш кераклигини ҳам гапирди, ҳамма давлатларни Филистиннинг бу хусусда БМТга берадиган аризасини қўллаб-қувватлашга чақирди. Табиий, арабларга ёқадиган бу сўзлар олқишлар билан қаршиланган.