11 September 2011
07:14 -
G8 араб ўлкаларида “демократик ўзгаришлар”, тўғрироғи, Исломни ислоҳот қилиш учун яна $38 млрд ажратди

Миср ва Тунис учун айни шу мақсадда май ойида $40 млрд ажратилган экан, ҳозир ажратилган $38 млрд 4 давлат – Миср, Тунис, Морокко ва Иорданияга берилади. 2011-2013 йилларда бериладиган бу ёрдам доирасида қайси давлат қанча пул олиши хабарда айтилмаган.
Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусулмон мамлакатларида демократик ўзгаришларни қўллаб қувватлаш, аслида, Исломни ислоҳот қилиш, Ислом фанатизми ва экстримизми илдизларини йўқ қилишга ёрдам беришдир, дейди мухбиримиз. Агарда бу ишга Ислом уламоларининг ўзи ҳам қўшилмаса, Ислом дини Ислом уламоларининг иштирокисиз ислоҳот қилинади, натижа ўлароқ, Ислом уламолари жамиятга таъсир қилиш имкониятидан бутунлай қутиладилар, балки, маҳрум этиладилар.
Шундагина улар "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг Исломни Ислом уламолари ислоҳот қилиши кераклиги ҳақида ҳозир қилаётган чақириқларини тушуниб қоладилар. Аммо яна кеч бўлади.