06 September 2011
00:40 -
Немислар Ислом Каримдан миннатдор, французлар унинг тузaлишига умид қилмоқда, мухолифат ҳам ўйлаб кўриши керак бўлган нарсалар бор
Маҳаллий матбуотда мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган табрикларга кўра, Германия Президенти Кристиан Вульф Ислом Каримдан Термиздаги ҳарбий қўналғани бергани учун миннатдор. Франция Президенти Николя Саркози эса Тошкентда очилган Европа Иттифоқи ваколатхонаси фаолияти баҳонасида Ўзбекистон билан алоқаларнинг кучаяётганидан хурсанд.
Буюк Бальзак айтганидек, кишининг ёзган хатида унинг ўша пайтдаги руҳияти акс этади. Европа лидерларининг табриклари кўрсатмоқдаки, ҳозир улар Ўзбекистон ЕИ иттифоқига кирувчи мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтираётганидан хурсандлар, шу руҳ билан яшамоқдалар. Ғарб мамлакатлари натижасиз санкциялардан кейин, “Бирлик” Партиясининг таклифига қулоқ солиб, Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришаётгани олқишга сазовор нарса, дейди мухбиримиз. Аммо, улар ҳозирча “Бирлик”нинг бошқа бир таклифи, яъни демократик мухолифатни қўллаб-қувватлаш ҳам муҳимлиги ҳақидаги таклифи билан ортиқча шуғулланишмаяпти.
Бошқа тарафдан, Ўзбекистонда шароит бироз бўлса ҳам юмшаганига қарамасдан, мухолифат ўз фаолиятини жонлаштиролмаётгани ҳам ҳақиқатдир. “Бирлик”дан бошқа ҳеч бир ташкилот ўз борлигини ҳам кўрсатолмайди. Демак, мухолифатнинг ўзи ҳам янги стратегиялар ҳақида ўйлаши керак.