03 September 2011
13:26 -
Ўзбек мухолифатининг чет элдаги аҳмоқлари 100 киши ҳам тўплай олишмапти
“Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлат сайтимизда эълон қилинган мақолларидан бирида “Чет элларда яшаётган мухолифатчиларнинг биттагина иши бор, у ҳам бўлса юрт ичкарисида фаолият олиб бораётган ягона ташкилот - “Бирлик” Партиясига моддий ва маънавий ёрдам беришдир. Бундан бошқа ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Мана биз Тошкентда 10 кишилик пикет ўтказдик, қани сизлар бемалол сиёсий акциялар ўтказиш мумкин бўлган чет элларда 100 киши тўплаб кўрингчи, тўплай олмайсиз” деб ёзган эди.
Маълум бўлишича, кеча бир қатор Европа мамлактларида пикет ўтказган Ўзбекистон халқ ҳаракати тарафдорлари бирон жойда 100 киши ҳам тўплай олмасдан, масхарабозлик пикетлари ўтказишибди. Асосан Абдураҳим Пўлатнинг 20-22 йил аввал айтган “Демократия мустақилликдан муҳимроқдир” маъносидаги сўзларини такрорлашибди.
Бу аҳмоқларнинг ақли 20-22 йил аввал кирса эди, Ўзбекистонда яна Абдураҳим Пўлатнинг ифодаси билан айтсак, “мустақил диктатура” ҳукмрон бўлмас эди.
Русларнинг бир мақоли бор – Аҳмоқ ўз хатоларидан, ақлли ўзгаларнинг хатоларидан ўрганади. Ўзгаларнинг хатоси шундан иборатки, Кубадаги режимдан қочган юз минглаб одамлар, Ироқ ва Эрондаги режимдан қочган миллионлаб кишилар Европа ва АҚШда мисли кўрилмаган буюк митинглар ўтказиб, ҳеч нарсага эриша олмаганлар.
Уларнинг тажрибасидан сабоқ олган ақлли бирликчилар юрт ташқарисида ҳеч қандай акциялар ўтказмадилар ва ўтказмоқчи эмаслар. Фойдаси бор бўлган фаолият фақат Ўзбекистон ичида бўлиши керак.
Аммо Ўзбекистон халқ ҳаракатининг аҳмоқлари рус мақолида айтилгандек, аввал хатолар қилиб ва улардан ўрганиб, кейин “Бирлик” йўлига ўтмоқчилар, яъни мақолда айтилган аҳмоқлардан эканликларини кўрсатиш учун интилмоқдалар.
Юрт ташқарисида ҳеч нарса қилиб бўлмайди, ақли бор мухолифатчиларнинг дарҳол “Бирлик”ка қўшилишдан бошқа йўллари йўқ. Аҳмоқлар эса, аҳмоқликларини давом эттираверсинлар.