03 September 2011
03:40 -
Навоий асарлари тўплами чоп этилди, муаллифлар қалам ҳақидан рози эмас
Бир муддат муқаддам Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Алишер Навоий асарларининг тўла асарлар тўпламини қайта чоп этгани ҳақида расмий хабарлар тарқатилганди. Янги нашрни кўздан кечирган мухбирларимизга кўра, тўплам бежирим дизайн, сифатли қоғоз ва қалингина муқоваси билан ҳам диққатни ўзига тортади. Улуғ бобомиз асарларидаги сўз ва ибораларга муайян тартибда изоҳ ҳамда шарҳ берилгани ҳам нашрнинг ўзига хос ютуғидир.
Аммо, бизгача келган маълумотларга кўра, Ҳазрат Навоий асарларига йиллар бўйи шарҳлар ёзган, китобларни нашрга тайёрлаган Суйима Ғаниева, Иброҳим Ҳаққул, Сайфиддин Рафиддинов сингари навоийшуносларнинг меҳнати етарличи қадрланмаган. Уларнинг исми-шарифи асарлар тўплами таҳрир ҳайъатининг (редколлегиянинг) сўнгги қаторидан жой олиб, рўйхатни одатдагидек китобга алоқаси бўлмаган ҳукумат вакиллари бошқармоқда. Қалам ҳақи эса китобни нашрга тайёрлаш учун ажратилган умумий сарф-харажатнинг мингдан бир қисмини ташкил этади.
Маълумотларга кўра, мазкур тўпламни нашр этиш ишига бир миллиард сўм ажратилгани ҳолда, бир неча кишидан иборат тайёрловчи гуруҳ аъзоларига бир миллион сўмдан (400 АҚШ долларидан) қалам ҳақи белгиланган. Солиқ ва бошқа мажбурий чиқимлар ажратмасидан ташқари навоийшуносларнинг бир неча йиллик меҳнатига 200 АҚШ доллари миқдорида пул берилмоқда.
Аслида эса олим-у ижодкорларимизнинг ўзи ҳам бу ҳол учун муайян даражада айбдордир, дейди мухбиримиз. Тўплам чоп этилишидан аввал тузилган шартномани пишиқ қилишдан, келишув шартларига тўла аниқлик киритишдан андиша қилган олимларимизнинг ўзи Навоийни ҳам пуллашга қодир бўлган коррупцион халқаларнинг қурбони бўлишган. Бу борада ҳам олимларимиз жаҳон тажрибасини ўрганишса, ҳатто суд орқали ўз манфаатларини ҳимоя қилишдан ор қилмасалар, илм-фаннинг ривожига ҳисса қўшган, қолаверса, ўзининг ҳам бири икки бўлган бўларди.
Ҳали ҳам кеч эмас, адолат тикланиши, заҳматкаш қалам усталари меҳнатларига яраша тақдирланиши лозим. Бу мавжуд ҳокимиятниг вазифаси. Қолаверса, коррупцияга қарши курашдан, айниқса, бундай нозик соҳада коррупцияга қарши курашдан ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам узоқда қолмасликлари керак.