26 August 2011
19:50 - Коррупция ва порахўрлик рус ва ўзбек демократларга ҳам хос: “Яблоко” партиясининг Екатеринбургдаги лидери ҳибсга олинди
Раисликдан аллақачон кетганига қарамасдан, “Яблоко” партиясида феълан лидер бўлиб қолаётган Григорий Явлинийский ўзини коррупция ва порахўрликка қарши курашнинг олдинги сафида турувчи одам қилиб кўрсатишга уриниб келади. Ростдан ҳам шундай бўлса керак. Аммо, ҳаёт кўрсатмоқдаки, коррупция ва порахўрлик касалига ҳамма ҳам чалиниши мумкин. Демак, бу касаллик билан доим шуғулланиш керак. Уни йўқ қилиб бўлмайди, уни минималлаштириш, уни “даволаш” механизмларини ҳам мукаммаллаштириб бориш керак, холос.

Рус ахборот воситаларинг хабарига кўра, бугун Екатеринбург шаҳар Октябрь туман суди “Яблоко” партиясининг шу вилоятдаги лидери, Шаҳар Думасининг депутати Максим Петлинни таъмагарликда айблаб, ҳибсга олиш қарори чиқарди.

Максим Петлин шаҳар марказида Савдо Маркази қуриш режасига қарши бўлганларни бошқариб, бу қурилишга қарши оммавий кампания олиб борган ва қаршилик кампаниясини тўхтатиш учун “Форум-групп” номли қурилиш фирмаси вакилларидан конвертда пул олаётган пайтда қўлга олинган. Табиий, у конвертда нима борлигини билмаганин,иддао қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам анча-мунча “демократ”лар шу каби ҳолларда қамоққа олинишган. Улардан бири – “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси, жиззахлик Улуғбек Ҳайдаровдир. Улуғбек ҳам, худди ўрисларнинг Максими каби, бир тижоратчи аёлдан олган конвертининг ичида нима борлигини билмаганини айтганди. У ҳозир Канадада яшайди, на мухолифат, на демократия билан иши йўқ. Балки, Канадада таъмагарлик қилиш имкониятларини қидираётгандир. Аслида, Канадада ҳам коррупция ва порахўрлик бор, аммо, уларга қарши ишлайдиган механизмлар ҳам мавжуд. Шунинг учун эҳтиёт бўлиш керак.