25 August 2011
22:26 -
Васила Иноят: “Гулноранинг хайрия-ю акциялари лўттибозликдан бошқа нарса эмас”

“Аввалига тадбирда иштирок этиб, жамиятимиз томонидан Фонд Форумга ОИТСга чалинган беморлар, ногирон болаларга ёрдам сўраб, қилган мурожаатларимиз тақдирини суриштирмоқчи бўлдим. Аммо ҳаракатларимиздан фойда бўлмаслигини билиб, акцияга бормасликка аҳд қилдим. Қолаверса, тадбирда иштирок этиш учун аввал ташкилотчилар билан суҳбатдан ўтиш, ўзининг шахсига оид барча маълумотларни тақдим этиш лозим экан. Фойдалироқ иш билан шуғулланмоқдаман, диний эркинликлар борасидаги ҳисобот таҳрири устида ўтирибман” деди “Ҳаракат” мухбирига Васила Иноят.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, Васила у маросимга бормасдан бироз хато қилган. Борса эди, Гулнора Каримни яхшигина шармандасини чиқариб келарди, Гулнора ўз тадбиридан қочиб кетиши ҳам мумкин эди.