24 August 2011
14:29 -
Ёпирай! Ўзбекистонда Dow Jones индексига ўхшаш кўрсатгич киритиладими?
Кеча Ўзбекистон Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Корея Фондлар Биржаси (КФБ)Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш хусусида шартнома имзолашди.
Ўзбекистон тарафидан бу соҳа билан боғлиқ идораларнинг вакиллари иштирок этгани айтилсада, ҳар доимгидек, биронта исм келтирилмайди. Корея томонидан эса, КФБ директори Ким Хеонг Чул ва бу фонднинг бошқа вакиллари ҳозир бўлишибди.
Бу шартнома 2010 йили имзоланган Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича шу икки ташкилот ўртасидаги меморандумнинг давоми ҳисобланмоқда.
Аммо, Корея бизга қандай ёрдам беради, “Тошкент” Фондлар Бозорининг ишида ошкоралик кўпаядими, Ўзбекистонда ҳам фондлар бозори фаолиятини кўрсатувчи, масалан, Dow Jones ўхшаш, индекс киритиладими, деган саволларга жавоб йўқ.
Маълумки, “Тошкент” Фондлар Бозори шу пайтгача асосан валюта сотиш билан шуғуланади.