24 August 2011
02:33 -
Паркентда кичик обсерватория очилди
Мазкур обсерватория Ўзбекистон Миллий Университети талабалари учун ўқув тажриба муассасасидир. Ҳали етарлича асбоб-ускуналар билан бойитилмаган тажрибахонага Қашқадарёдаги “Мойданак” обсерваториясидаги бир телескоп ва яна бир қатор жиҳозлар келтириб ўрнатилган. “Тошкент ҳақиқати” газетасининг ёзишича, Мирзо Улуғбек издошлари бўлган юртдошларимиз Тошкент вилоятидаги расадхона орқали самони кузатиб, тадқиқотлар олиб боради.