23 August 2011
05:29 -
Янги сайланган қозоқ сенаторларининг ҳаммаси “Нур-Отан” партиясидан
19 августдаги хабаримизда Қозоғистон парламенти - Мажлиснинг юқори палатаси бўлмиш 47 ўринли Сенат қисман янгилангани, 16 аъзоси янгидан сайланганини билдиргандик. Кеча вилоят Кенгашлари тарафидан сайланган янги 16 сенаторнинг исмлари эълон қилинди. Уларнинг бир нафари, исмига кўра, рус миллатига оид, қолганлар қозоқ. Уларнинг 7 нафари ўз ўрнига қайтадан сайланган, сайланган сенаторларнинг ўртача ёши – 56,5.
Бундан ҳам муҳими – сайланганларнинг ҳаммаси ҳукмрон “Нур-Отан” партиясининг вкиллари эканлиги. Раиси президент Нурсултон Назарбойнинг ўзи бўлган бу партия нафақат ҳукумрон, балки, Қозоғистоннинг феълан ягона партиясидир. Маркази Чимкент бўлган Жанубий Қозоғистон вилоятидан сайланган сенатор ҳам қозоқ миллатига мансуб - Куаныш Айтаханов.