22 August 2011
21:19 -
Тожикистонда ўзбек мактаби ёпилган, бундан норози пенсионер миллатчи сифатида қамалган
ЦентрАзия интернет нашри тарқатган маълумотга кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Матча туманидаги 9-сонли ўзбек тилига ихтисослашган ўрта мактаб фаолияти тугатилиб, бу ерда тожик тили ўқитила бошлабди. Бундан норози бўлиб туман ҳокими Каримбой Ҳикматов ҳузурига кирган маҳаллий пенсионер Холтемир Шерматов миллатчиликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган ва бир неча суткага қамалган. Туман прокурорига 3000 АҚШ доллари миқдорида пора бериб, отахонни қамоқдан чиқариб олган қариндошлар энди мамлакат президенти Имомали Раҳмонга шикоят ёзишмоқда экан. Таркибининг кўпчилигини ўзбеклар ташкил қиладиган туман аҳолисининг шикоятлари Душанбега қадар етиб бормаётганмиш.
Ўзбекистон ҳукумати ва ўзбек миллати суст қолса, Тожикистонда ўзбекча мактаб бекитишни қўйиб туринг, ўзбекларни у ерларда ҳайдаб чиқаришга бошлашади.
Тожикистонда яшаб, ҳали ўзлигини йўқотмаган Холтемир Шерматов каби ўзбеклар яна бўлса, "Ҳаракат" билан алоқа қилинг, у ердаги янгиликларни бизга етказинг, нималар қилиш кераклигини биргаликда ўйлашайлик. Холтемир акага ёрдам берайлик. Ўзбекистонда ҳокимият миллат душманлари қўлида экан, ўзбекларнинг оғир кунлар кутади, куч бирликда эканлигини унутмайлик.