20 August 2011
04:19 -
Ислом Карим Дмитрий Медведев билан телефон орқали гаплашди
Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати хабар тарқатди. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати ҳар доимгидек мум тишлаган.
Русларнинг қисқа хабарига кўра, “тарафлар халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашишган”, “икки давлатнинг вазирлик ва бошқа идоралари ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича жиддий ишлар қилишаётганини таъкидлашган” эмиш.
Табиий, икки давлат президенти хабарда айтилгани каби мавҳум масалалар бўйича телефонда бўлса ҳам гаплашиб ўтиришмайди. Медведев Ислом Каримни шахсан ёмон кўришини ҳисобга олсак, жиддий сабабсиз у билан умуман алоқа қилмайди. Демак, қандайдир жиддий муаммо муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда хабар тарқатмасликка келишилган. Ислом Карим Остонадаги КХШТнинг норасмий саммитига бормагани учун кечирим сўраган ҳам бўлиши мумкин.