19 August 2011
18:37 -
Замоннинг чақириқларига ўзбекча масхарабозлик жавоби - muloqot.uz
Интернет орқали яратилаётган ижтимоий тўрлар таъсирида Араб дунёсида бўлаётган воқеалар ҳамма диктаторларни ваҳимага солмаган бўлса ҳам, уларнинг ҳаммасини ўйлантириб қўйди. Табиий, улар ўзлари учун ҳалокат бўладиган воқеалардан сақланиш учун нималардир қилишмоқчи.
Ислом Карим ҳам четда қололмасди, қолмапти ҳам. Бугун Ўзбекистонда ўзбекча ижтимоий тўр - muloqot.uz сайти шу йил 1 августдан бери тест режимида ишлаб келаётгани эълон қилинди.
Ҳозир Ўзбекистонда Интернетдан 7,4 миллион одам фойдаланиши, улардан 4,27 миллиони Интернетга мобиль телефонлар орқали кириши айтилади. Бу рақамларга ишониш қийин. Фараз қилиш мумкинки, масалан, биронта мактабда Интернетга уланган бир дона компютер бўлса, бу мактабнинг ҳамма ўқитувчилари ва ўқувчилари Инернетга уланган деб ҳисобланса керак. Ваҳоланки, унга ўқитувчиларнинг ҳам кўпчилиги яқинлаштирилмайди.
Хуллас, тушунилишича, muloqot.uz лойиҳасининг мақсади - ўзбекларни чет элларда яратилган ижтимоий тўрлардан узоқлаштириб, Ўзбекистон режими тарафидан бошқариладиган muloqot.uz сайтига жалб қилиш. Бу – қилиб бўлмайдиган нарса. Чунки, ўзбекларни фақатгина ахброт ресурсларининг ўзбек тилида бўлиши эмас, уларнинг эркин бўлиши қизиқтиради. Ўзбекистонда бугун режимининг ўзи эркин Интернет сайтлари ва ижтимоий тўрлар тузишга киришишга қодир эмас. Бунга режимнинг моҳияти йўл бемайди.
Ҳали ҳеч нарса бошланмасдан, нега бу лойиҳани масхарабозлик дедик? Шошма-шошарлик қилмаяпмизми? Йўқ, аниқ биламизки, Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга, демократик мухолифатга эркин фаолият олиб бориш учун имконият берилмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Ишга туширилаётган muloqot.uz лойиҳаси навбатдаги масхарабозлик бўлиб қолаверади.
Табиий, ахир бир кун мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари режим қалъасида режим тузатолмайдиган тешик очадилар ва Ўзбекистон ўзгаришлар йўлига киради.