05 August 2011
04:24 - Ўзбекистонда жазирама тафти рекорд кўрсаткичга етди
Бугун пойтахтимизда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 43 даражани кўрсатди. Термизда +49, Навоийда +46 ва Нукусда +45 даража қайд қилинди.

Аҳолига қатор ноқулайликлар туғдираётган бу ҳол ҳақида фақатгина Нодавлат телеканаллар тармоғи кичик лавҳа намойиш қилди. Лавҳага кўра, бундан кўрсаткич ўтган аср бошида, яъни 1919 йилда кузатилган экан. Иссиқ ҳаво массасининг Эрондан кириб келгани айтилмоқда, ҳаво ҳарорати кейинги ҳафтада бироз пасаярмиш.