03 August 2011
16:05 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Литва пойтахтида ҳам кўчага танк чиқди

Расмдаги танкнинг устидаги одам Артурас Зиокас. Унинг танки нотўғри парк қилинган эски бир Мерседес русмли автомобилни эзмоқда.
Вильнюс ҳокимининг фикрича, қимматбаҳо автомобилларини тўғри келган ерга парк қилиш одатини чиқарган шаҳарликларни жазолашнинг бошқа йўли қолмаган эмиш. Бўлиши мумкин.
Аммо, расмдаги автомобилни эзгандан кейин бу ердан ўз велосипедига ўтириб жўнаган Артурас Зиокас ҳам ҳаддидан ошмаяптими? Унинг бу ишига қонунлар нима дейди?