31 July 2011
07:27 -
АҚШ Конгрессининг палаталари пинг-понг ўйнашмоқда, жаҳон кризисининг ҳавфи ортмоқда
Кеча кечқурун республикачилар кўпчиликда бўлган Конгресснинг қуйи палатаси – Вакиллар Уйи давлат ҳаражатларини 900 млрд доларга камайтириб, давлат бюджетидаги дефицит шипини бир неча ойгагина баландроқ қиладиган қонун лойиҳасини чиқаргач, демократлар кўпчиликда бўлган Сенат дарҳол бу қонун лойиҳасини рад этган, айни замонда, дефицит шипи ҳақида ўз таклифларини киритиб, қонун лойиҳасини Вакиллар Уйига қайтарган эди.
Экспертлар энди бу критик нуқтада тарафлар компромиссга келишса керак, деб умид қилишган эди. Бўлмади.
Кеча шанба куни бўлишига қарамасдан мажлис ўтказган Вакиллар Уйи Сенатнинг таклифини қабул қилмади. Демак, вазият яна боши берк кўча ҳолига келди.
Кўринишидан, ҳукумат-мухолифат ўйини бугун-эрта ҳам давом этади. Индинга, яъни сешанба куни бошланадиган янги молиявий йилгача бюджет тасдиқланмаса, АҚШда дефолт эълон қилинади. Бу ҳақда Молия вазири Тим Гайтнер иккала тарафни ҳам огоҳлантиравериб чарчади, дейиш мумкин. У ҳолда АҚШда ўтган асрнинг 30-чи йилларидаги каби буюк депрессия такрорланиши, жаҳон миқёсида кучли кризис бўлиши тахмин қилинмоқда.