30 July 2011
04:40 -
“Даракчи” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жирканч минбарига айланмоқда
Мамлакатда энг кўп тиражда чоп этиладиган “Даракчи” кўнгилочар нашри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, хуфя хизматларнинг жирканч манфаатлари майдонига айланиб бормоқда.
Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг буюртмаси билан аввал “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотини бадном қилишга уриниб келган бу нашр бугунги сонида яна бир буюртмани чоп этди. “Аввал телеюлдуз, кейин телетовламачи. Сурхондарёлик телевидение ходимасининг қилмишлари ҳақида” деб номланган бу мақола ҳам туҳмат ва ҳақоратдан бошқа нарса эмас.
Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири, журналист Муборак Рўзиохунованинг вилоят МХХ бошқармаси, прокуратура қошидаги ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан 2010 йилнинг 25 ноябрь куни Учқизил почта алоқа бўлими раҳбари Бахтиёр Аннаевдан 200 000 сўм (85 АҚШ доллари атрофида) пора олаётган вақтда ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан илгари сурилган айбловларнинг акарияти суд маҳкамаларида исботини топмади.
Шунга қарамай, гўёки тергов материаллари асосида тайёрланган ва Муборак Рўзиохунованинг шахси ва қадр-қимматини камстишга қаратилган бу иғво мақолани “Даракчи” чоп этган. Газета муҳаррири Рустам Жабборовга кўра, бу тарздаги мақолаларга таҳририятнинг алоқаси йўқ, бундай чиқишлар хуфя хизматлар томонидан бевосита газета раҳбарияти орқали амалга оширилади.