28 July 2011
12:32 -
Ўрислар фойдасига жосусликда айбланган Юрий Корепанов Россияга кетолмаяпти
Бу ҳақда унинг ўғли Дмитрий Вести.Уз сайтига маълум қилган. Россия президенти Дмитрий Медведовнинг Тошкентга келиши шарафига шу йилнинг 29 июнь куни озод қилинган жосуснинг бирорта ҳужжати йўқ эмиш. Тоштурмадан чиқаётганида чўнтаги қоқлаб олинган собиқ полковник айни соатларда ҳам Тошкентда экан. Қолаверса, унинг қилмиши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳолатларга ҳалигача ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Юрий Корепанов ўтган йилнинг 30 октябрида МХХ органи томонидан ҳибсга олиниб, шу йил январида Олий Ҳарбий суд томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Юрий Корепанов ўтган йилнинг 30 октябрида МХХ органи томонидан ҳибсга олиниб, шу йил январида Олий Ҳарбий суд томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.