21 July 2011
03:07 - Қутурган ҳайвонларни овлашга Бош вазир Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилади
Яна ўн кундан сўнг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қошида назоратсиз, қутурган ва ёввойи тарзда аҳолига зиён бераётган ҳайвонларни овлаш бўйича каттагина гуруҳ иш бошлайди. 188 та бўлимни ташкил этадиган мазкур янги тузилмага 560 дан ортиқ мутахассиснинг жалб қилиниши ва жараёнга ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёевнинг етакчилик қилиши айтилмоқда, дейди мухбиримиз.

Шунингдек, қаровсиз ҳайвонларни овлаш ишига миршабларнинг каттагина гуруҳи ҳам жалб қилинган. Пойтахтда мардикорлар, вилоятдан келганларни овлаш билан тажриба орттирган мутаасаддилар бу борада жиддий қийинчиликкка дуч келмаса керак.