18 July 2011
02:49 -
Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсини 500 нафар миршаб назорат қилади
СA-News интернет нашрининг ҳеч бир манба кўрсатмасдан берган хабарига кўра, шу йилнинг 23 июлида футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари доирасида Тошкентда ўтадиган Ўзбекисто-Қирғизистон матчида хавфсизликни таъминлаш учун 500 нафар миршаб жалб қилинади. 60 нафар кўнгилли тарафидан ҳам назорат қилиниши кутилаётган футбол ўйини пайтида фуқаролик либосидаги бир қанча хуфяларнинг иштирокини айтмасаям бўлади.
Бишкекдаги Омурзоқов стадионида 28 июлда жавоб учрашувлари қай тарзда ташкил этилади, ҳозирча маълум эмас.
Бишкекдаги Омурзоқов стадионида 28 июлда жавоб учрашувлари қай тарзда ташкил этилади, ҳозирча маълум эмас.