16 July 2011
03:29 -
Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов on-line режимида саволларга жавоб берди, ҳижобга қаршимаслигини билдирди

Табиий, саволларнинг кўпчилиги фақат маълум шахслар ёки фақат қозоғистонликлар учун қизиқарли. Бу тадбирнинг ўзбекистонликлар учун ҳайрон қолинадиган жойи – бундай нарсанинг Ўзбекистонда бўлиши мумкин эмаслиги. Бизда бош вазирнинг номи ҳатто хабарларда тилга олинмайди, ҳеч шубҳасиз, бу - Ислом Каримнинг буйруғи билан қилинади.
Дарвоқе, Карим Масимовга берилган саволлардан бири диний мавзуга оид бўлгани сабабли, у ўзбекларни ҳам қизиқтириши табиий. Унга ҳижобни тақиқлаш керакми, керакмасми маънода савол беришган экан, у “йўқ” деб жавоб берибди. У диний эркинликлар бор жойда бундай тақиқ ўринсиз эканлигини урғулаб, масалан, Францияда бу масала сиёсийлаштирилганини айтган.