14 July 2011
12:54 -
Кеча Қозоғистонда 6 киши чўкиб ўлди, Ўзбекистонда ҳеч ким чўкмайди, ҳамма сузишни биздан ўрганиши керакмасми?
Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ Фавқулодда Ҳолатлар Вазирлигига асосланиб билдиришича, кеча бу мамлакатнинг турли жойларида бир кунда 6 киши чўкиб, ҳалок бўлган. Масалан, Олмаотада яқинидаги Оқсой дарёчасида 53 ёшли хотин, Қапшагай сув омборида 19 ёшли йигит, Каспий денгизи бўйидаги “Кендерли” дам олиш уйида 35 ёшли киши ва ҳоказолар. Бу каби хабарларни ҳамма мамлакатларда ҳар куни ўқиш мумкин. Чунки, ҳаёт шундай. Минглаб яхши хабарлар ичида ҳар куни одамлар чўккани, автоҳалокатларда ўлгани ҳақидаги нохуш хабарларни ҳам учратасиз. Аммо Ўзбекистонда эмас.
Бизда ҳамма нарса яхши. Ислом Карим раҳнамолигида ўзбеклар аллақачон жаннатда яшамоқдалар, бизда чўкиш, автоҳалокатда ўлиш каби ҳоллар ҳоллар бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳамма сузишни биздан ўргансин. Шунда бошқалардан ҳам ҳеч км чўкмайди.