06 July 2011
04:07 -
Украинларнинг ўзбек автомобили сотилишини қисқартириши юртдошларимизни хурсанд қилади
УНИАН ахборот агентлиги маълумотига кўра, эркин бозор талабларини бузаётган, ҳалол савдо қоидаларига амал қилмаётган Ўзбекистон учун энди украин автобозори ўз эшикларини ёпишга мажбур. Украина ҳукумати Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни Украинага импорт қилиш учун муайян чекловлар киритади.
Автомобилсозлигимизга маълум даражада зарар бўлган бу ҳолдан оддий ўзбекистонлик автоишқибозлар, харидорлар хурсанд. Чунки ўз Ватанида ишлаб чиқарилган автомобилни чўталсиз ололмайдиган, ойлаб навбатда турган ўзбекистонлик харидорларнинг сафи бироз бўлса-да қисқаради.