27 June 2011
02:48 -
Исломчилар энди ёш болаларни террорист сифатида ишлатишмоқчи
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, мамлакатнинг жанубидаги полиция постларидан бирига яқинлашган 8 ёшли қизчанинг қўлидаги сумкада “Толибон” жангарилари тарафидан берилган портлатгич бор экан. Улар қизчадан бу сумкани полиция постига обориб беришни сўрашибди. Қизча постга яқинлашганда портлатгич портлатилибди, қизча ҳалок бўлибди.
Шу пайтгча паранжи ёпиниб олган аёл ва ҳатто эркакларни ўлимчи-террорист сифатида ишлатиш ҳоллари кўп кўринганди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Аммо, ёш болаларни бундай мақсадларда ишлатиш сўнгги вақтларгача йўқ эди. Ҳозир ислом жангарилари шу янгича усулни кенгроқ ишлатишга тайёрланмоқдалар.
Ғарб томонидан террорга қарши олиб борилаётган уруш натижасида ислом жангариларнинг охири келмоқда, дейди мухбиримиз. Улар жон аччиғида кимни бўлса ҳам ишлатиб, борликларини кўрсатиб турмоқчилар, холос. Улар ўз ишларининг келажаги йўқлигини, Оллоҳ ҳам уларни қўллаб-қувватламаётганини тушунмоқдалар. Умидлари – Оллоҳ фикр ўзгартиришида.