26 June 2011
07:20 - Туркманистон 160 та ўзбек автомобилини сотиб олади, бу катта воқеами?
Ҳа, бу бир томондан катта воқеа, дейди мухбиримиз, ўзбек-туркман муносабатларининг 2000 йиллардаги аҳволини эслаб. Ўшанда марҳум туркманбоши Сапармурод Ниёзовга Президент Ислом Карим “Ласетти” автмобили совға қилган, бироқ Ўзбекистондаги музокарлар жанжал билан хотима топгач, туркманбоши совғани Бухорода қолдириб кетганди.

Туркманларнинг ҳозирги лидери Қурбангули Бердимуҳамедов эса инъом этилган “Captiva”ни нафақат олиб кетди, балки яна 160 тага буюртма берди. Умумий қиймати 4,5 миллион АҚШ долларига (қора бозор курсида - Ҳаракат) яқин бўлган мазкур битим ҳақида ёзаётган оммавий ахборот воситалари собиқ туркманбоши билан бўлган воқеани эсламаяпти.

Дарвоқе, ўтган йили Ашхабодда Ислом Каримга Бердимуҳмедов от совқа қилган.