17 June 2011
06:13 - Галина Бухарбоеванинг аҳмоқона сайтида аҳмоқона мақола
Нима эмиш, “Бирлик” Партияси бугун баёнот тарқатиб, Қирғизистон ўзбеклари учун автономия талаб қилганмиш, сиёсат нималигини ҳам тушунмайдиган Суҳроб Исмоилов бу чақириқни “маъсулиятсизлик” деб баҳолаганмиш. Uznews.net сайти таҳририятининг шарҳига кўра, 1988 йилда тузилган “Бирлик” 1993 йилдаёқ йўқ бўлиб кетганмиш.

Бу нарсани тошкентлик мухбиримиз тасодифан кўриб қолибди.

Биринчидан, “Бирлик” бугун ҳеч қандай баёнот тарқатмаган. Аммо, “Бирлик” Қирғизистонда ўзбеклар автономиясини талаб қилиб, ўтган йили 24 июнда баёнот берганди. Бу баёнот мутлақо тўғри. Қирғиз парламентининг ўзбеклар қирғинини тан олмасдан, Халқаро Мустақил Комиссия раисини Қирғизистонга бошқа киритмаслик ҳақидаги қарори – бу ерда давлатчилик битаётганини кўрсатмоқдадир. Кун тартибида Қирғизистон давлатнинг ҳаёти давом этиб-этмаслиги турибди. Бундай шароитда ўзбеклар автономияси масаласи янада актуалроқ бўлиб бормоқда.

Суҳраб бечора бунақа масалаларни тушунмаслиги маълум нарса. Хўш, Галима нимани тушунади? У 2006 йил 8 май куни Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан Вашингтонда ўтказилган конференцияда “Андижонда про-демократик кучларнинг чиқиши бўлди” дейишгача борган калтафаҳм аёл. Ўйлаб кўринг, ислом фанатикларининг қуролли чиқиши – про-демократик воқеа эмиш. У тушунадиган нарсаси билан шуғулланиб, ўзбекларнинг сиёсатидан нарироқ турса яхши бўларди. Мухолифат лидерининг бир йил аввалги Баёнотни бугун баҳолашга интилиш эса ғирт аҳмоқликдир.

Иккинчидан, хабарчиликка даъво қилаётган Галина Бухарбоева “Бирлик” 2001-2003 йиллари Ўзбекистонда биринчи бўлиб қайтадан оёққа турган демократик мухолифат ташкилоти эканлигини эшитмадими? Бу партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун 20 мингдан ортиқ аъзо тўплагани, партияни рўйхатдан ўтиказиш масаласи Андижон воқеаларидан кейин осилиб қолганини эшитмаганми? Сўнгги йилларда Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ягона демократик ташкилот “Бирлик” Партияси эканлигини ҳам билмайдими? Шу йил 7 май куни Тошкентда партиянинг Марказий Кенгаши мажлис ўтказгани, АҚШ Давлат Деапртаментининг юқори лавозимли мулозимлари бундан ҳайрон бўлиб қолишгани ҳақидаги хабаримизни ўқимаганми? Қирғизистонда ўзбеклар геноцид қилинишининг бир йиллиги муносабати билан “Бирлик” Партияси “Эзгулик” жамияти билан биргаликда Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси олдида пикет ўтказганини, бу пикет сўнгги йилларда Тошкентда ўтказилган биринчи ва ягона кўчадаги сиёсий тадбир эканини ҳам тушунмайдими?

Бундай хабарчиларга русларнинг “Сапожник, не суди выше сапога” мақолини эслатгинг келади.