16 June 2011
12:16 - Наманганда “Ислом жиҳодчилари” оқимининг 7 аъзоси озодликдан маҳкум қилинди
Жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар суди уларни конституцион тузумни ағдариш ва ноқонуний диний ташкилотлар тузишда айблаб, 5-10 йилга озодликдан маҳрум этди, дейилади Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов тарқатган баёнотда. Судья - М. Тошбоева, давлат айбловчиси – Наманган вилоят прокуратурасининг прокурори Ш. Рахимов. Айблов хулосасини МХХ вилоят ташкилотининг терговчиси, майор Х. Р. Абдуллаев тайёрлаган. Ҳукм 28 майдa ўқилган.

Ҳар доимгидек, қамалганларнинг айби исбот этилмагани, улар қийноқлар остида айбларига иқрор бўлишгани билдирилган. Мана ўша қамалганларнинг рўйхати.

Умаров Улуғбек, 1970 йилда туғилган, 10 йилга қамалган.
Қуролов Баҳодир, 1976, 7 йил.
Каримов Ғофуржон, 1971, 7 йил.
Турғунов Носиржон, 1978, 7 йил.
Турғунов Мансуржон, 1982, 7 йил.
Рўзибоев Мақсаджон, 1975, 6 йил.
Парпиев Баҳодир, 1965, 5 йил.