15 June 2011
02:49 -
Ҳофиз Шерали Жўраев миллатга хиёнатдан насиҳатга ўтди, бу ҳам хоинликнинг бир тури
“Бирлик” энг кучга тўлган 1989 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида унинг “Ўзбек тили – давлат тили” шоири остида ўтказилаётган митингларини тўхтатиш учун коммунистик ҳукуматга енг шимариб хизмат қилган ва шу сабабли ҳақли равишда миллат хоини деб ҳисобланадиган ҳофиз Шерали Жўраев энди насиҳатга ўтибди. Панд-чақириқ руҳидаги 10 минутлик янги хонишда ҳофиз диний радикал оқимларга қўшилаётган ёшлар, ўзбек-қирғиз ўртасидаги этник можарога эътибор қаратади. Масалан, қўшиқнинг учинчи куплетида:
“Қирғиз, ўзбек бир-бирингни чоп” деб айтгувчи,
Миллатларни бир-бирига қайрагувчи,
Ўзи четда Ватанингга ўт қўйгувчи,
Давлатлар бор, урушларни ўргатувчи,
Ҳушёрроқ бўл, кимдан сабоқ олмоқдасан?
деган сатрлар бор. Қирғизистонда ўзбекларга қарши қилинган геноцидни учинчи кучларнинг провокацияси деб баҳолаётган Ўзбекистон расмийларининг фикрини ўзича ифодалаган Шерали яна хоинликка қўл урган кўринади. Нима, Шерали Жўраев ўзбеклар қирғин қилинганини билмайдими? У жаҳон матбуотидаги фикрлар ва Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботини эшитмаганми? Буларни билмаслик ва бу саволларга жавоб қидирмаслик учун Шерали сингари хоин бўлиш керак.