07 June 2011
22:08 -
“Бирлик”нинг Навоий вилоят ташкилоти асосчиси Баҳром Ҳамроев Москвада номаълум одамлар тарафидан калтакланди
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Москва ҳуқуқ-тартибот органларига асосланиб хабар беришича, “Мемориал” марказининг эксперти Баҳром Ҳамроев кеча кечқурун Москвада “Текстилшчики” метроси яқинидаги уйига келиб, квартирсига кўтарилиш учун лифт кутиб турганда, номаълум одамларнинг ҳужумига учраган. Улар Баҳром Ҳамроевни калтаклаб, кейин қочиб кетишган. Ҳужумчилар уй йўлакчасидаги хавфсизлик камерасини олдиндан сақич суриб, бекитиб қўйишган экан.
Вашингтондан Москвага телефон қилган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат сафдошидан ҳол-аҳвол сўради. Баҳромнинг айтишича, унга икки киши ҳужум қилиб, бошига ва танасига кўп жароҳат етказишган. Анча қони кетган. Аммо касалхонага ётқизмасдан даволаш лозим топилган. Кеча шаҳар ва туман ҳуқуқ-тартибот органларинг 30 га яқин ходими келиб, воқеа тафсилотларини ўрганишган.
Маълум бўлишича, Баҳром “Мемориал” марказининг ишлари билан Астрахан шаҳрига бориб, кеча қайтиб келаётганда ўша ҳужумга дучор бўлибди. Аммо, у яраланганига қарамасдан, эртага режалаштирилган Мурманск сафарини бекор қилмади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳром Ҳамроев 1992 йилнинг декабрь ойидан бери Москвада яшайди. Аввал, бирликчилар тарафидан Москвада тузилган Марказий Осиё ҳуқуқ ҳимоячиларига ёрдам бериш жамиятида ишлади, ҳозир “Мемориал” марказининг экспертидир. У, айни пайтда, Ўзбекистонлик сиёсий қочқинар жамиятига ҳам раҳбарлик қилади, диний сабаблар билан таъқиб этилаётган мусулмонларга ёрдам бериш масаласига катта эътибор беради.