02 June 2011
01:30 -
ЕХҲТ раиси Тошкентда аввал фуқаролик жамияти вакиллари, кейин президент Ислом Карим билан учрашгани ва Абдураҳим Пўлатнинг таҳлили
Бугун Оқсаройда Ислом Карим ЕХҲТнинг амалдаги раиси Аудронюс Ажубалисни қабул қилди. Литва Республикаси Ташқи ишлар маҳкамаси етакчиси бўлган бу жанобнинг ташрифини ёритган расмий матбуот унинг Ўзбекистондаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларга юқори баҳо берганини таъкидламоқда. Оқсаройда ўтган учрашувда эса ўзаро ҳамокрликка оид масалалар муҳокама қилинибди.
Меҳмоннинг Президентдан аввад фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашгани ҳақида хабарлар бор. “Озодлик” радиосининг ҳуқуқ ҳимоячиси Суҳроб Исмоиловга таяниб берган хабаридан маълум бўлишича, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувда сўз эркинлиги, диний эркинликлар ва ноҳукумат ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган. Учрашувга таклиф қилинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Европа сафарида экани боис учрашувга кела олмаган. Ҳозирда учрашувда қатнашган 10 яқин фуқаролик жамияти вакилларидан Суръат Икромов ва Суҳроб Исмоиловнинг исми-шарифи маълум.
Суҳроб Исмоилов Ўзбекистондаги ички сиёсий ҳолатга бахо бериб, ҳукуматнинг мухолифатга муносабати қандай бўлаётгани ҳақида гапиргани диққатга ва олқишга сазовордир, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Чунки, кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари чет элликлар билан учрашганда, асосан йиғи-сиғига урғу бериб, ўзларининг ичларини бўшатиб олишдан баҳраманд бўлишади, холос. Ваҳоланки, улар истаётган ўзгаришлар мухолифат тан олиниб, сиёсий саҳнада кўрингандан кейингина бошланади. Демак, биринчи вазифа - мухолифатнинг сиёсий ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиб, унга кўмаклашиш, бутун дунёнинг диққат-эътиборини айнан шу масалага қаратиш, охир-оқибатда мухолифат ташкилотларининг расман тан олинишига эришиш бўлмоғи лозим.
Шу муносабат билан 1998 ёки 1999 йили АҚШнинг Давлат Котиби Мадлен Олбрайтнинг Ўзбекистонда бўлишига оид бир воқеани эслайман. Ўша вақтда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг раиси бўлган Толиб Ёқуб ва яна кимлардир Мадлен Олбрайт билан учрашиши керак эди. Толиб ака билан учрашувда нималарни гапириш кераклиги ҳақида кўп марта гаплашдик. Мен Ўзбекистондаги оғир аҳвол тўғрисида умумий шаклдагина гапириб, америкалик меҳмондан Инсон Ҳуқуқлари Жамиятини рўйхатдан ўтказиш масаласида ёрдам сўраш ва айнан шу масалани суҳбатанинг асосий мавзуси қилиш кераклигини сўрадим.
У киши эса, бир қатор қамалганларнинг тақдири ва энг кулгилиси, Жиззах вилояти ҳокими қандайдир йиғилишда, қайсибир колхознинг бригадирига шапалоқ урганинини урғулашни истардилар. Бу гаплар ўша ерда қолиб кетишини, Жамиятни рўйхатга олдириш масаласи тезда ҳал бўлиб кетишининг эҳтимоллиги катта эканлигини айтдим, бўлмади. Хуллас, Толиб ака айтганларини қилдилар. Жамият эса ҳалигача ҳам рўйхатдан ўтмади. Қамоқдагилар ҳали ҳам қамоқда. Агарда Ўзбекистондаги ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар “Эзгулик”дан ўрнак олиб, рўхатдан ўтсалар эди, табиий, бу йиғи-сиғи қилишдан қийинроқ иш, Ўзбекистонда мутлақо бошқача вазият юзага келган, ҳамма қамалганлар аллақачон озод этилган бўларди. Аммо, буни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига тушунтириб бўладими? Буни тушуниш учун катта ақл керак.