31 May 2011
02:41 -
Тошкентда яна икки ҳайкал қад кўтаради
Вафотига қадар ҳозирги режим сиёсатига содиқ ўтган Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад ва унинг узоқ йиллар аввал оламдан ўтган рафиқаси, шоира Саида Зуннуноваларнинг ҳайкали қад кўтаради. Тошкент марказида ўрнатилиши мўлжалланаётган ёдгорлик ҳақида ўтган куни Президент фармони чиққан ва уни амалаг ошириш Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раҳбариятига топширилганди. Амалда шундан бошқа иши қолмаган уюшма ҳозирда ҳайкалларни Маънавият тарғиботи маркази (пойтахтнинг Дархон массиви) олдида ўрнатишни мўлжалламоқда.