19 May 2011
02:49 - Ислом Карим ҳиндлар билан 34 та шартнома имзолаш учун бош вазир сифатида кетганга ўхшайди
Деҳлида президент Ислом Карим Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ билан сўзлашувлардан сўнг маҳаллий расмийлар билан 34 та турли шаклдаги шартномалар имзолангани ҳақида баёнот берди. Икки давлат ўртасида ахборот технологиялари, нефт ва газ, фармацевтика, тўқимачилик, банк-молия ва туризм сингари соҳалардаги келишувларнинг сиёсий аҳамияти деярли йўқ. Лекин Ҳиндистон иқтисодининг ўта катта тезликда ўсиб бораётгани ҳисобга олинса, шартномалар Ўзбекистон тарафидан ҳам чуқур ўйланган ҳужжатлар бўлса, уларнинг Ўзбекистон келажаги учун фойдаси кўп бўлиши мумкин.

Дарвоқе, Ислом Карим ҳали маҳаллий ҳамкасби билан учрашмаган, ҳинд матбуотининг ёзишича, президент Пратибҳа Патил билан учрашув энди бўлади. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ўзидан бошқа давлат арбоби йўқлигини исботлаш ниятидаги Ислом Каримов Ҳиндистонга Бош вазирни юбориш ўрнига ўзи кетган ва бу сафар давомида бош вазирнинг функцияларини бажармоқда.