08 May 2011
13:34 -
Буюкбританиянинг иккинчи бойи – ўзбек Алишер Усмонов
The Sunday Times газетасида эълон қилинган Буюкбританиянинг 2011 йил бойлари рўйхатида биричи ўринни пўлат қуйиш корхоналарининг эгаси - ҳиндистонлик магнат Лакшими Миттал эгаллайди. Унинг бойлиги $28 млрд деб баҳоланган.
Иккинчи ўринда бойлиги $20 млрд деб баҳоланган, “Арсенал” футбол жамоасининг эгаларидан бири, газетада россиялик бизнесмен деб айтилган Алишер Усмонов туради. Унинг миллати ўзбек эканлиги тилга олинмаган.
Бир маҳаллар рўйхатнинг биринчи қаторини эгаллаган бошқа россиялик бизнесмен Роман Абрамович $16.4 млрд бойлик билан бу йил учинчи ўринда қолган.
The Sunday Times Буюбритания бойларининг рўйхатини 1989 йилдан бери тузиб келар экан. Бу рўйхатга кўра, сўнгги йилда Буюкбритания миллиардерларининг сони 53 дан 73 га чиқибди.