07 May 2011
20:17 - Ўзбекистонда яқин йилларда ўхшаши бўлмаган воқеа - “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди
Бугун Тошкентда махсус ижарага олинган жойда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри ва мамлакат вилоятларининг кўпчилигидан келган фаолларнинг сони 30 дан ошди. Партия раиси Абдураҳим Пўлат скайп орқали мажлис билан видео-мулоқотда бўлди, мажлисни партия раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов олиб борди.

Ўзбекистон мухолифатининг сўнги йилларда ўхшаши бўлмаган ва эрталаб соат 11 да бошланиб, ҳозиргина тамом бўлган бу тадбири ҳақида тафсилотли хабар сайтимизда кейинроқ берилади.