30 April 2011
18:34 -
Толибон борлигини кўрсатиш мақсадида янги ҳужумлар билан таҳдид қилмоқда
Бугун махсус баёнот тарқатган Афғонистондаги ислом жангариларининг Толибон ҳаракати Ғарб қўшинларига ва маҳаллий хавфсизлик кучларига ҳамда ҳукумат мулозимларига қарши ҳарбий баҳор кампанияси бошланишини эълон қилди, дейилади Reuters агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда.. Баёнотда, хусусан, шундай сўзлар бор эмиш: “Афғон халқи оммавий йиғилишлар бўладиган жойларидан, душманларимизнинг марказларидан нарироқ туришсин”.
“Бадар” деб номланган операция чет эллик кучларнинг марказлари, авиабазаларига қарши қаратилишдан ташқари, биринчи навбатда, Ҳамид Карзай ҳукуматининг юқори даражали мулозимлари, НАТО билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий ва чет эллик компанияларни нишонга олар экан.
Биринчидан, дейди мухбиримиз, бундай операциянинг бошланишини олдиндан эълон қилиш кулгили. Бу воқеа бир пайтлар “Эрк” партиясининг собиқ раҳбари Салой Мадаминнинг Ўзбекистон ҳукуматига қарши курашиш учун яширин ташкилот тузганларини, у яқинда ўзини кўрсатишини “Озодлик” радиоси орқали эълон қилишдек масхарабозлигини эслатади. Ҳақиқатдан, яширин ташкилот тузганликни эълон қилиш ёки ҳарбий операция бошланишини эълон қилишдек аҳмоқликни Толибон ёки Салой каби 53-54 ларга хос нарса. Одамзод ўз тарихида бундай нарсаларни сир тутиб келишга ўрганган.
Толибоннинг ўлимчи-террористлари асосан тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўладиган бир қатор террористик актлар ташкил қилишса керак. Лекин, катта операция ўтказишга қодир эмаслар.
Кечагина НАТОнинг расмий вакили толиблар шу кунларда Ғарб кучларига қарши бир қатор ҳужумлар тайёрлаётганини эълон қилганди. Сири очилиб қолган Толибон бугунги таҳдидини қилган бўлиши мумкин.