30 April 2011
02:36 -
АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Maрк Гроссман биринчи саёҳатга чиқди
Ўтган йилнинг охирида тўсатдан оламдан ўтган АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрукнинг ўринига тайинланган Maрк Гроссман Ҳиндистон, Покистон, Афғонстон ва Саудия Арабистони бўйлаб саёҳатга чиқди, дейилади Давлат Департаментининг сайтимизгаҳам келиб тушадиган кундалик дайжестларнинг охиргисида. Америкалик дипломат бу лавозимни эгаллагандан кейин биринчи марта бундай саёҳатга чиқиши экан.
Maрк Гроссманнинг Покистон ва Афғонистонга бориши унинг лавозими нуқтаи назаридан кутилмаган воқеа эмас, дейди мухбиримиз. Аммо, у Ҳиндистон ва Саудия Арабистонига ҳам бораётгани кўрсатмоқдаки, америкаликлар террорга қарши урушда бу мамлакатларга таянмоқдалар ёки таянмоқчилар. Бир йилча аввал Толибоннинг тоқатлироқ гуруҳлари билан мулоқот қилиш, бу ишга Саудия Арабистонини жалб қилиш ҳақида гаплар бўлган эди. Балки, ўша лойиҳани жонлантириш масаласи яна кун тартибига чиқмоқда.