29 April 2011
01:43 - Збигнев Бжезинскийнинг араб мамлакаталарида бўлаётган воқеаларга муносабати “Ҳаракат” агентлигиникидан ҳам фарқли ҳам айни
Русларнинг InoPressa cайти АҚШ собиқ президенти Картернинг ўз вақтида миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлаган Збигнев Бжезинскийнинг Tages-Anzeiger гезетасига араб мамлактларида бўлаётган воқеаларга муносабатини кўрсатувчи интервьюсининг русча таржимасини бугун эълон қилди.

Збигнев Бжезинскийнинг иккита фикри эътиборга лойиқ.

Биринчиси: Бу мамлаатлардаги сиёсий сиёсий уйғониш демократик эмас, популистик режимлар туғилишига йўл очади. Демократия – мураккаб жараёндир, унинг ривожланиши учун маълум вақт керак.


Бу фикр “Харакат” агентлиги мухбирларининг фикрига уйғундир. Ҳақиқатдан ҳам, бугун араб дунёсида бўлаётган ўзгаришлар дарҳол демократияга олиб келиши мумкин эмас.

Иккинчиси: Араб мамлакатларида бўлаётган инқилоблар натижасида Ғарбга қарши режимлар яратилади.

Бу фикр “Ҳаракат” мухбирларининг фикрига тамомийла қарши.

Кўрамиз, ким ҳақ бўлиб чиқади, Збигнев Бжезинскийкими ёки “Ҳаракат” агентлиги.