22 April 2011
02:13 -
“Известия” газетасига демократик руҳли кишининг Бош редактор қилиниши сенсациями ёки...
Расман мустақил бўлса ҳам, амалда Путин режимининг қоғозли нашрлар ичида бош карнайчиларидан бўлган “Известия” газетасига демократик дунё қарашли одамнинг Бош редактор этиб тайинлангани ҳақидаги хабар сенсация каби кўринади. Чунки, бундай қадам сўнгги ойларда Ғарб олдида бош эгиш йўналишида кетаётган Путиннинг сиёсатида ижобий ўзгаришлар бўлмоқдами ёки бу лавозимга тайинланган Александр Малютин, жуда кўп россиялик демократ руҳдаги журналистлар каби, моддий манфаатни кўзлаб ўз ғояларидан юз ўгирмоқчими, деган савол уйғотади.
Эслатиб ўтиш керакки, Александр Малютин шу асрнинг бошларида ошкоралик принципларига содиқ эканлигида шубҳа бўлмаган gazeta.ru сайтида Бизнес ва молия бўлимини бошқарган, кейин Smart Money журналида, машҳур Forbes журналининг русча версиясида ишлаган.
У gazeta.ru сайтининг мухбири билан суҳбатда “Известия” газетаси давлатники эмас, акционерлик жамиятиники эканлигини урғулаган, аммо унинг келажаги ҳақида аниқ бир фикр айтмаган. Аввал газета жамоаси билан тинишиши кераклигини, ҳар қандай газета ўқувчини қувонтириши шартлигини, “журналистнинг нони – сенсациядир” деган ибора ҳақиқат эканлигини урғулаган.
Буёғи нима бўлишини эса яқин келажак кўрсатади.