21 April 2011
01:50 - Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига “сюрприз” тайёрланмоқда
Оқсаройда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 56 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчиларини энг кам маош миқдорининг икки баравари 100 минг сўм (40 АҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон тайёрланмоқда экан. Атиги бир неча юз нафар қолган кексалар Президентнинг бу “марҳаматидан” ўзларини бахтиёр ҳис этмасалар керак. Боиси биргина Россия Федерацияси Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияларини шу йилнинг февралидан 900 АҚШ доллари қилиб белгилаганди.

Бунинг устига Ўзбекистон ҳукумати пенсионерларнинг пенсияларини жорий қилинган тартиб қоидаларга кўра, қайта ҳисоблаб чиқиб, қарияларни қарздор қилиб қўйди. Яъни, янги тартибга кўра мустақиллик йилларидаги иш стажларигина инобатга олинади ва пенсия тартиби шунга мувофиқ белгиланди. Натижада, фашизм устидан ғалаба қилган кексаларимиз бўйнига бир неча миллион сўмлаб қарз илиб қўйилди.