20 April 2011
23:10 -
Туркияда парламент сайлови арафасида вазият ёмонлашмоқда
Шу 6 июнда бўладиган парламент сайлови оғир вазиятда ўтишининг эҳтимоллиги ортиб бормоқда. Аслида, бундай бўлишини аввалдан тахмин қилса бўларди. Чунки, бу давлатнинг ҳам ташқи ҳам ички сиёсатида Туркиянинг келажагини оғирлаштириладиган йўл танланди. Яна ҳам тўғриси, ҳокимиятдаги исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси бундай йўлни билиб туриб танлади.
Ташқи сиёсатдаги хато йўл: Ғарб билан анъанавий яқинликдан ҳали воз кечилмаса ҳам, афзалликни араб мамлакатлари билан яқинлашишга бериш.
Ички сиёсатда хато йўл: Туркиядан мустақил бўлишни истаётган курдлар демократияга эмас, террорга асосланган усуллар билан курашни жадаллаштириётган бир пайтда ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси, давлат манфаатларини четга суриб, диний манфаатларга афзаллик беришга бошлагани ва дунёвий партиялар билан муносабатларда тўғридан-тўғри душманлик позициясини танлагани.
Шундай оғир шароитда, феълан курдларнинг ташкилоти бўлмиш Тинчлик ва Демократия Партиясининг гўёки мустақил деб кўрсатилган номзодлари Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан рўйхатга олинмагач, курдлар кўпроқ яшайдиган шарқий вилоятларда ва ҳатто Истанбулда минглаб кишилар иштирок этган норозилик митинглари ўтказилмоқда. Истанбулнинг марказида йиғилган курдлар молотов коктейллари отиб даҳшат солишга бошлашган бўлса, жанубда тартибни сақлаш кучларига қарши зўравонлик ҳам қилмоқчи бўлдилар. Расмда кўринаётгандек, полицияга қарши тракторлар ишлатишга ҳаракат қилдилар. Охирги хабарларга кўра, Диёрбақир вилоятида намойишчилар ичида қурбонлар ҳам бор.
Хуллас, Туркиянинг оғир сайлов ва оғир кунлар кутмоқда.