16 April 2011
06:38 - Тошкентда уй арзон, лекин уни бемалол сотиб олиб бўлмайди
Кеча турли сайтлар орқали эълон қилинган материалларда Молдовада уйларнинг 30 фоизга арзонлашганига қарамай уйнинг квадрат метри 630 дан 780 еврогача қолаётгани таъкидланган. Бир хонали квартиранинг нархи ўртача 20-30 минг еврони ташкил этади. Ереванда эса квартиранинг квадрат метри 700-720 долларни, Бокуда 1305 АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Киевда эса 1813,2 АҚШ доллари.

Қозоғистоннинг янги пойтахтида 1458 доллар, Ашхабодда 1100 АҚШ долларини ташкил қилаётган бу миқдор пойтахтимизда атиги 550-600 АҚШ долларига тўғри келмоқда. Бироқ Тошкентдан уй сотиб олиш учун шаҳарга пропискага кириш лозим, бу амалиёт эса деярли мумкин эмас. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ғайриконституциявий махсус комиссия жуда камдан-кам ҳолларда фуқароларнинг Тошкентга рўйхатга киришига рухсат беради.