12 April 2011
03:49 - Нью-Йоркда илк ўзбек театри очилди: у ишини ифлосликдан бошламоқчи
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида иш бошлаган илк ўзбек театри шу йилнинг 13 май куни “Кулгу ва қўшиқ кечаси” номли концерт дастурини намойиш қилади. Бадиий раҳбар Сиддиқ Санаев етакчилигидаги театр труппаси томонидан ижро этиладиган театрлаштирилган шўх куй-қўшиқлар чиптаси атиги 25 АҚШ долларидир. Томошада масхарабозлар, отарчилар муқом қилиб, йиғилганларни хушнуд этади.

Томошанинг 13 майда қўйилиши сабаблари ҳеч кимга сир эмас. 6 йил аввал худди шу куни Андижон исёни бостирилган, тинч намойишчиларнинг қони дарё бўлиб оққанини ҳозир бутун дунё билади. Ўша куни Нью-Йорк шаҳрида хонанда Юлдуз Усмонова концерт бергани ҳам сайтимиздаги хабарлардан маълум.

Шу йил 13 май куни бўладиган “Кулгу ва қўшиқ кечаси” номли концерт Юлдуз Усмонова бошлаб берган ифлосликнинг давомидир. Албатта, концертга кирувчилар топилади, чунки ғафлат уйқусидан уйғонмаганлар, тўғрироғи, қорамоллар ўзбекнинг орасида етралича бор.