07 April 2011
06:50 -
Пасткашликда Саиджаҳон Зайнобиддин Холдор Вулқоннинг отасидан қолишмайди (нопокликни шок терапия усули билан фош этувчи яна бир мисол)
Сайтимизда аввалроқ эълон қилинган “Шок терапияси усулининг навбатдаги нишони – Холдор Вулқон” номли лавҳа - жуда кўпчилик ўзбек ёзувчилар каби ўзини миллатнинг виждони деб ҳисоблайдиган, миллатга маънавий дарс бериш ўзига Оллоҳ томонидан юклатилган вазифалигига ишонадиган Холдор Вулқоннинг ҳаётидан олинган бир воқеага асосланади.
Холдор Вулқоннинг “Ҳаракат” журналида эълон қилинган “Олисларда ёнган чироқлар” номли қиссасида шундай воқеа тилга олинган. Холдор ҳали ёш бола бўлган йиллари унинг онаси тузалмайдиган касалга дучор бўлибди. Дунёда, минг афсуски, ҳали даволаш йўллари топилмаган касалликлар бор. Бундай шароитда, шу аёл билан бир ёстиққа бош қўйган, ўртада бир неча фарзанди бўлган отанинг бурчи – ўз турмуш ўртоғини ҳаётининг охирги дақиқаларигача парвариш қилиш, ҳаётининг охирги дақиқаларида ҳам у билан бирга бўлиб, уни маънавий қўллаб-қувватлаш, фарзандларнинг келажаги хусусида муштипар онанинг кўнглини тўқ қилишга интилиш ва шу кабилардир.
Хўш, Холдоримизнинг отаси нима қилди? Ўз турмуш ўртоғига кўрпа-тўшакда ишлатиладиган, ҳозир ишдан чиққан жиҳоздек қараб, бу жиҳозни сотиб олинган дўконига, тўғрироғи, ота-онасининг хонадонига обориб ташлаб келди. Табиий, фарзандларидан узоқда ўлишга ташлаб келди.
Эй, ўзбеклар, ўз онасини она деб ҳисоблайдиган ўзбеклар! Бундай даҳшат ва разолатни кўз олдингизга келтироласизми? – деб ҳайқириганди ўшанда сайттимиздаги лавҳанинг муаллифи.
Энг қизиғи, куйиб-пишиб, ўзбек демократик мухолифатини бирлашишга чақириб юрган, турли афсонаю ривоятларга асосланиб, ота-буваларимиздан қолган меърос - муроса ва бирлашиш йўли эканлигини урғулаб келган Холдор Вулқоннинг ўзи тез кунларда отасининг маслаҳати билан ўз партиясидан чиққанини ҳам эълон қилди. Ўз отасининг ўз онасига қилган пасткашлигига, қолверса, бир ўзбек аёлининг фожеасига баҳо беришни ҳам ҳаёлига келтирмаган Холдорнинг ўша отанинг маслаҳати билан қилган пасткашлигига ким баҳо беради?
Ўзбеклар бунга баҳо бермаслар ҳеч қачон миллат бўлолмайдилар. Бошқа тарафдан, Холдор каби ёзувчилар миллатнинг виждони эканлигини иддао қилсалару миллат бунга жавоб бермаса, бундай миллат ўлимга маҳкумдир.
* * *
“Шок терапияси усулининг навбатдаги нишони – Холдор Вулқон” номли лавҳа сайтимзда эълон қилингандан кейин бир неча кун ўтгач, қўлимизга шу руҳда ёзилган яна бир лавҳа келиб тушди. Бу лавҳанинг қаҳрамони – бизнинг сайтимизда ҳам, бошқа Интернет нашрларида ҳам, Умар Ҳайёмдан тортиб Владимир Висоцкийгача бўлган буюк тарихий шахслар тарғибот қилган ғояларга асосланиб, оддий демагогия юритиш билан машғул бўлиб қолган Саиджаҳон Зайнобиддиндир.
“Ҳаракат” сайтини Ўзбекистондаги режим қўлидан маълум маънода азоб чеккан шахсларни обрўсизлантириш билан овора бўлиб қолибди, деган гап-сўзларга нишон қилмаслик учун Саиджаҳон Зайнобиддин ҳақидаги мақолани ўз вақтида эълон қилмадик.
Аммо, ҳозир шароит ўзгарди. Яқин Шарқдаги араб мамлакатларидан тортиб қўшнимиз Россияда бўлаётган воқеалар, Ғарбнинг ёрдамида Афғонистон ва Покистонда секинлик билан бўлса ҳам, Ислом экстремизми ўчоқларининг йўқ қилиниши Марказий Осиёда, хусусан, Марказий Осиёнинг юраги бўлган Ўзбекистонда катта ўзгаришлар эшигини очишга бошлади.
Ҳокимиятга янги кучлар келишининг эҳтимоллиги кун сайин ортиб бормоқда. Маъсулиятли даврга кириш олдидан ўзбек демократик мухолифати ҳам ўз ичидаги нопокликлардан тозаланиш йўналишидаги фаолиятларини тезлаштириши лозим. Чунки, мусатақиллик йилларида ҳароб этилган ўлкамизда мухолифатчилик қилишдан ҳам кўпроқ ҳокимиятда бўлиш қийинроқ бўладиган замонлар келмоқда.
Айнан шу фикрлардан келиб чиқиб, Саиджаҳон Зайнобиддин ҳақидаги лавҳани бугун эълон қилишга қарор бердик. Чунки, аччиқ ҳақиқат, ширин ёлғонлардан азиздир, азиз бўлиши керак. Шу фикрлардан келиб чиқиб, қуйидаги лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Саиджаҳон Зайнобиддиннинг фожеасими, пасткашлиги?
Ўзбекистонда ҳам, юрт ташқарисида ҳам кўпчиликка номаълум бўлган водийлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин 2005 йил май ойида Андижонда ҳукумат тинч аҳолини ўққа туттиргандаги воқеаларнинг тасодифий гувоҳи сифатида жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказига тушганини ҳозир ҳамма билади. Хуллас, у ўшанда машҳур ҳуқуқ ҳимоячисига айланди, кейин режимнинг зиндонига ташланди. Маълум маънода, у ўзи истамаган ва кутмаган фожеага дучор бўлди.
Аммо, маҳаллий ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг кураши ва “Бирлик” Партиясининг Европа Иттифоқига “Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уни Ғарб структураларига интеграция қилиш самаралироқдир” деган шоирлар остидаги мурожаатлари натижасида Саиджаҳон Зайнобиддин озодликка чиқарилди. Ана ўша пайтда у миллатга хизмат қилиш учун ҳақиқий ва буюк имкониятларга эга эди.
Саиджаҳон Зайнобиддиндан қўлидаги имкониятлардан оқилона фойдалана билиш салоҳиятини кутган ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар уни аввал “Эзгулик” жамияти, кейин “Бирлик” Партиясининг Андижон вилоят ташкилотларига раҳбар этиб сайлашди. Табиий, бу хато бўлганди. “Бирлик” лидери бир маҳаллар Дадахон Ҳасан ва Салой Мадамин кабиларни мустақиллик ва демократия курашида байроқ сифатида фойдаланиш йўлига кириб, фиаскога учрагани, байроқ ҳам байроқ бўла билиш қобилиятига эга бўлиши кераклигини кеч англаб етганини ёзмаганмиди? Нега бу гаплар андижонликлар учун сабоқ бўлмади?
Тўғри, Саиджаҳон Зайнобиддин на ҳуқуқ ҳимоячиси на сиёсатчи сифатида ҳеч қандай қобилиятга эга бўлмагани унинг айби эмас, унинг фожеасидир.
Аммо, инсон бир ишга сидқидилдан қўл урса, энг камида, бошқаларнинг ёрдами билан муайян ютуқларга эришиши мумкин. Буни ҳам қилолмаган одамга қандай баҳо беришимиз керак? Фараз қилайлик, бу ҳам Сайиджаҳоннинг фожеаси.
Ундай бўлса, бир одамнинг бошига тушган фожеалар кўпайиб кетмаяптими?
Воқеаларнинг чуқурроқ анализи ва уларнинг давоми кўрсатмоқдаки, бу инсоннинг бошига тушган фожеалар заминида унинг ўз табиати, қўполроқ бўлганим учун узр тилайман, унинг пасткашлиги ётиши кейин маълум бўла бошлади.
Унинг сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоячилиги соҳасидаги ҳеч нарса қилолмагани, юқорида айтиланидек, унинг фожеаси бўлиб, уқувсизлигидан келиб чиққандек кўринади. Бундай шароитда унинг қилиши керак бўлган энг тўғри қадам – уқувсизликни тан олиб, жамоатчилик фаолиятидан четланиш бўлиши керак эди. Аммо, унинг шахсий ҳаётидаги воқеалар кўрсатмоқдаки, масала биз ўйлагандан жиддийроқ, гап Сайиджаҳонимизинг маънавий қиёфаси ҳақида кетмоқда.
Аввл унинг катта ўғли компютер ва рангли принтерлар воситасида қалбаки валюта ясаб яшади ва охир-оқибатда қўлга тушиб, узоқ йилларга қамоққа ташланди. Ўзи билан яшаган ўғлининг харом пули билан ҳам ҳаёт кечирган Саиджаҳоннинг ҳеч нарсадан хабари йўқ эди дейиш, катта мардлик бўларди. Аммо ўғил қўлга тушгандан кейин ҳам, Саиджаҳон бу воқеага ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. Тағин бу ҳуқуқ ҳимоячиси! Сохта пулларни сотиб олиб, натижада ҳароб бўлган ўзбекларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилиши керак?
Бироздан кейин Сайидажаҳоннинг кейинги ўғли ўзи билан ётган фохишани ўлдириб, унинг пули ва тақинчоқларини ўмариб кетди. Кейин қўлга тушиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум муддат, Саиджаҳонимиз яна ҳаром билан яшагани маълум бўлди.
Бировнинг бурни қонаса, унинг ҳимоясига отиладиган Саидажаҳон Зайнобиддин ўлдирилган бегуноҳ ёш аёлнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга чиққанини эшитганимиз йўқ. У ўша ёш аёлнинг уйига бориб, унинг она-оналари олдида ўз ўғлининг жинояти учун тиз чўкиб узр тилагани, бундан буён ҳаётини шундай қурбонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қотилларнинг қонунлар доирасида жазоланиши учун ҳар нарса қилишга тайёр эканлигини айтганини эшитганимиз йўқ. Балки, у - фоҳишаларни жазолаш ва уларнинг пулларини ўмариш ўз ўғлининг муқаддас вазифаси деб ҳисоблар. Билмадик, чунки, Саиджаҳонимиз мум тишлаган. У шуни билишини истардикки, ўша аёл гуноҳ қилган бўлса Оллоҳ олдида ўзи жавоб беради, Саиджаҳоннинг ўзи ва фарзанди эса, жамият олдида ҳам жавоб беришлари керак.
Тўғри, Саиджаҳон шу масаладагина мум тишлаган. Аммо, у ҳали ҳам ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳатто демократия учун курашадиган сиёсатчи қилиб кўрсатиш ҳаракатида.
“Бирлик” ҳам, “Эзгулик” ҳам бундай пасткаш одамдан аллақачон воз кечишгани ҳаммага маълум. Воз кечиш етарли эмас. Бундай пасткашларни жазолаш билан жамиятнинг ўзи шуғулланмаса, бундай жамиятда ҳеч қачон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятни ривожлантириш ҳақида жиддий гапириб бўлмайди.
Бундай одамларни жамият ишларига, миллатнинг маънавиятига таъсир қиладиган фаолиятларга тош отса етмайдиган масофада ушлаб туриш керак. Жамият ва миллат учун олға кетишнинг бошқа йўли йўқ. Акс ҳолда, ифлослик йўлга эндигина ўтаётган Ботир ва Носир каби собиқ бирликчиларга ҳам ҳеч қандай дарс бўлмайди. Дарсни ҳам биз ўзимиз беришимиз шарт.