07 April 2011
03:27 - Яна бир юртдошимиз мусофирда фожиали ўлим топди
Ўрисларнинг ГазетаСП нашри тарқатган маълумотда айтилишича, тирикчилик важидан Санкт-Петербургда юрган 38 яшар юртдошимиз Адҳам Муродовнинг жасади Василеостровский районидаги уйлардан биридан топилибди. У қаттиқ тўмтоқ жисм билан етказилган оғир тан жароҳатидан ваофт этган. Қотиллик кўп қаватли уй хонадонларидан бирида содир этилган, бироқ, умумий бақир-чақир борасида қўшнилар ҳеч нима эшитмапти.

Район прокуратураси томонидан ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жувонмарг бўлган юртдошимизнинг Ўзбекистонда мўлтираб ўтирган болалари, қариндошларига ҳамдардлигимизни билдирамиз.