20 March 2011
21:05 -
Ғарб Муаммар Каддафини йиқитишга бошлади
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Ливия режимини йиқитиш учун уруш бошлашга феълан рухсат бергандан кейин, бу уруш бошланди ҳисоб. Унга, кутилгандек, АҚШ раҳбарлик қилмоқда. Хавфсизлик Кенгашининг қарори Ливияга ердан қуролли кучлар киритилишига рухсат бермаган. Аммо, бугунги имкониятлар доирасида бунга катта эҳтиёж ҳам йўқ.
Америкаликлар Ливиядаги муҳим ҳарбий объектларни ҳар бири $1 млн турадиган 110 дона Tomahawk ракеталари билан уриб, Муаммар Каддафининг ҳарбий ҳаво кучларини йўқ қилиб бўлдилар. Энди майдароқ объектлар, масалан, танк ва артилерия қуроллари нишонга олинса, Ливия армиясида пиёда кучларгина қолади. Агар, шунда ҳам Каддафи кетмаса, кўринишидан, Ғарб давлатлари ўз қўшинларини Ливия ҳудудларига олиб киришдан ҳам чекинмайдилар.
Табиий, Муаммар Каддафининг ўзи ва уни қўллаб-қувватлайдиганлар, Ғарб бошлаган ҳарбий операцияларга норозилик билдирмоқдалар. Масалан, Ливия диктатори “Ғарб Гитлер ва Муссолини каби мағлубиятга учрайди” деб башорат қилса, Россия миллатчиларининг лидери Жириновский “НАТОнинг ваҳший қотиллари шарманда бўлди. Вақти келиб, улар мустақил халқаро судга бериладилар, янги Нюренберг процесси бўлади” деб дод-вой солмоқда. Африка Иттифоқи ҳам дитатор тарафида эканлигини билдириши бу қитъанинг аҳволини кўрсатади.
Россия ва Хитой диктаторни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватдашдан хавфсираб, Ливияда бошланган ҳарбий операциялар хусусида “ачиниш” билдиришди.
Лекин, Араб Давлатлари Лигаси Муаммар Каддафидан тамомийла юз ўгирди. Бу ташкилот Ғарб билан мулоқот қилиб, иш олиб бормоқда. Бир қатор араб давлатлари ўз ҳарбий учоқларини Ливия режимига қарши ишлатиш учун беришга тайёр эканликларини эълон қилдилар.
Аслида, дунёда катта ва муҳим ўзгариш юз бермоқда, дейди мухбиримиз. Тарихда биринчи марта, диктатурани йиқитиш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. ЕХҲТнинг 1999 йил Истанбулда қабул қилган резолюциясидаги “инсон ҳуқуқларининг топталиши мамлакатларнинг ички иши эмас” деган принцип ЕХҲТнинг ўзида ишламаётган бўлса ҳам, жаҳонда ишлашга бошлади. Бу – ҳамама диктаторларга жиддий огоҳлантиришдир.