19 March 2011
01:36 -
Евпопа Иттифоқи Узньюс ёки Узметроном каби сайтлар ўйлаганчалик ножиддий эмас, у “Бирлик” таклиф қилган йўлда давом этади
ЕИ Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштоннинг матбуот котиби Майкл Маннга таяниб, ЕИ Ўзбекистонда ваколатхона очиш тўғрисида имзоланган келишувни тўхтатишга қарор қилгани, бунинг ўзига хос демарш эканини таъкидлаган Узньюс ва Узметроном каби масхарабоз сайтларнинг хабарлари ўз тасдиғини топмади. Маълумотларни ойдинлаштиришга уринган “Озодлик” радиоси мухбирига ЕИ Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Майя Косянчич бу хабарларни рад этиб, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда ваколатхона очиш режасидан воз кечмаганини қуйидагича ифодалабди: “Бу хабарлар ҳақиқатни акс эттирмайди. Келажакда Ўзбекистонга делегация юбориш режамизда собитмиз”.
Албатта, Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлигида ҳам юқоридаги ёлғон хабарларни тарқатган журналистлар каби Ўзбекистон ҳукуматини ўзича жазолаш кайфиятидаги шахслар бўлиши, ёлғон хабар эса ана шу мазохист кайфиятдаги шахслар ҳамкорлигидан туғилган бўлиши мумкин. Лекин ЕИнинг кейинги пайтдаги Ўзбекистон билан сиёсий интеграциялар борасидаги стратегияси моҳияти бунга тамоман тескари. Ҳатто бу стратегия Human Rights Watch сингари ташкилотнинг қувилиши билан ҳам ўзгариши керакмас.
Қолаверса, дейди мухбиримиз, бундай жиддий масалларда феълан ўлиб бўлган Human Rights Watch каби ташкилотларга ўхшаб қадамлар қилиш ножиддийлик бўларди. Европа Иттифоқи ўзи каби жиддий ташкилотлар, хусусан, “Бирлик” Партияси таклиф қилган йўлдан кетиши ғоят табиийдир.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси ЕИга мурожаат қилиб ва диктатураларни дунёдан изоляция қилиш, уларга қарши санкциялар киритиш билан йиқитиб бўлмаслигини таъкидлаб, Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш самаралироқ бўлишини билдирган, ЕИ бундай позициянинг тўғрилигини жавоб хатида эътироф этганди.