16 March 2011
02:09 -
Ёмон хабар: Ўзбекистон Human Rights Watch ташкилотини ёпди
ББС радиосининг ўзбекча хизмати Human Rights Watch ташкилотининг ижрочи директори Кеннет Россга асосланиб хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги танқидга тоқат қилмаслигини яна бир марта намойиш этиб, бу машҳур халқаро ташкилотининг Тошкентдаги идорасини ёпишга мажбурлаган.
Ташкилот баёнотига кўра, Ўзбекистон Олий суди ёпиш қарорини ҳеч нарса билан асосламаган. Human Rights Watchдан билдиришларича, ушбу халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондан қувиб чиқарилиши мамлакатдаги аянчли инсон ҳуқуқлари аҳволи, жумладан мунтазам қийноқлар, қатор сиёсий маҳбусларнинг тутқунликда сақланаётгани манзарасида рўй бермоқда.
Аслида Халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолияти 2007 йилда тўхтатилган. Ўшанда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Human Rights Watch ташкилоти вакилига мамлакатда иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи аккредитация берилмаслигини маълум қилганди.
Кейинчалик Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Human Rights Watch ташкилотининг янги вакили Игорь Воронцовга ҳам аккредитация бермасликка қарор қилган. Ўзбек расмийлари Воронцов "ўзбек халқи менталитетидан хабардор эмас" деган важ кўрсатганлар.
2010 йил Human Rights Watch вакили Стив Свердлоу аккредитациядан ўтиш учун Ўзбекистонга борган, бироқ икки ойдан кейин мамлакатдан чиқариб юборилган эди. Ўтган йил декабрида Ўзбекистон Адлия вазирлиги Стив Свердлоуни рўйхатдан ўтказиш мурожаатига рад жавоби берган, вазир ўринбосари Г. Ҳидоятов имзоси билан тақдим этилган раддияда HRWнинг Тошкентдаги ваколатхонаси Ўзбекистон қонунларини бузгани ва ташкилот вакили Стив Свердлоунинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик борасида "етарли тажбирага эга эмас"лиги айтилган.
Халқаро ташкилотдан билдиришларича, бу Human Rights Watch тарихида илк бор ҳукумат томонидан ишчи идораси фаолиятини тўхтатишга мажбурлашдир.
"Human Rights Watchни қувиб солиш билан Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги танқидга тоқат қилмаслигини намойиш этаяпти. Бироқ биз ҳам бунга тоқат қилмаймиз ва аввалгидек Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақида ҳисобот тайёрлайверамиз", деб айтган ташкилот ижрочи директори Кеннет Росс.