15 March 2011
03:30 -
Ўзбекистон экологик ҳаракатида давра суҳбати ўтказилди, қўғирчоқлар режимни мадҳ этишди
Бу ташкилотнинг сайтида билдирилишича, 2011 йил 11 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон экологик ҳаракати олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган “Демократик ислоҳоталар - тараққиёт асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилибди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, Экоҳаракат фаоллари ва эскпертлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишибди.
Хабарга кўра, йиғилиш қатнашчилари асосан Ўзбекистонда бўлаётган демократик ўзгаришларни бир овоздан олқишлаш билан овора бўлишган. Лекин хабарнинг охирида тадбир “баҳс-мунозарларга бой руҳда ўтгани” алоҳида таъкидлансада, бу қўғрчоқлар нимани бахс қилишгани, нима ҳақида мунозара қилишгани тилга ҳам олинмайди. Ҳарҳолда улар мавжуд режимни олқишлашнинг шаклларини бахс-мунозара қилишган бўлса керак.