10 March 2011
04:15 -
АҚШда ўзбекча газета чиқишга бошлади, бош саҳифада Ислом Каримнинг расми йўқ
Бу ҳақда хабарни Ўзбекистон режимининг норасмий нашрларидан бири бўлмиш 12.uz сайти тарқатганидан ҳам тушуниш мумкинки, 3 минг нусхали биринчи сони чиққан бу газета Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчилигининг лойиҳасидир. “Ватандош” номли газета Vatandosh Inc ширкати (эгаси - Фарход Султонов) тарафидан чиқарилади. Газетанинг Бош редактори Даврон Тожиалиев 12.uz сайтига билдиришича, ҳозирданоқ газета ўқувчилари ўз ёрдамларини таклиф қилишга бошлашибди. Ҳозирча ойига бир марта чиқадиган бу нашр кейинчалик бир ойда 2-3 марта чиқади.
Расмда кўриниб турганидек, газетанинг биринчи сони бош саҳифасида нима учундир Ислом Каримнинг ярим саҳифалик расми йўқ. Расм кейинги сонлар учун асраб қўйилган бўлса керак..
Расмда кўриниб турганидек, газетанинг биринчи сони бош саҳифасида нима учундир Ислом Каримнинг ярим саҳифалик расми йўқ. Расм кейинги сонлар учун асраб қўйилган бўлса керак..